КЎЧМАС МУЛК БЎЙИЧА ИШОНЧЛИ ҲАМКОР
«CAPITAL TRUST INVEST» маъсулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикасининг «Фукаролик Кодекси» ва «Риэлторлик фаолияти тугрисида»ги конунига асосан ташкил этилиб, Тошкент шахар Юнусобод тумани Ягона Дарча маркази томонидан берилган 06.04.2017 йилдаги 500550-сонли Гувохномага хамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитаси томонидан берилган RR-0298-сонли Лицензияга эга бўлган холда, Республика худудида корхоналар, ташкилотлар, давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик тижорат банклари тасарруфида булган кучмас мулк объектлари ва уларга булган хукукларига доир битимлар тузиш билан боглик ким ошди, танлов ва оферта савдоларини ташкил этиш ва утказиш доирасида фаолият олиб боради. Хусусан, жамият томонидан ташкилаштирилаётган савдоларда сотувчи ва харидорларга тенг хукуклилик, савдо иштрокчиларининг конуний манфаатларини химоя килиш учун барча шарт –шароитлар яратилган.
Жамиятимиз мулк эгалари булган корхоналар билан узаро хамкорлик шартномаси тузган холда, Ўзбекистон Республикаси «Фукаролик Кодекси»нинг 27-боб, 379-380-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг Миллий стандартлари (1,2,3-сон РХМС)нинг талабларига биноан оммавий ким ошди савдоларини ташкилотчиси сифатида «Риэлторлик фаолияти тугрисида»ги конуннинг 9-моддасига асосан куйидаги турдаги риэлторлик хизматларини курсатади:
Жамиятда юкоридаги кайд килинган савдоларни ташкил этиш ва утказиш учун барча кулайликларга эга булган савдо майдончаси мавжуд хамда шу сохада иш стажига эга булган малакали мутахасислар ва ходимлар ишга жалб килинган. Шунингдек, жамиятимиз очик аукцион савдоларига куйилган кучмас мулкларни савдосини зарурат тугилганда мулк жойлашган манзилда утказиш учун барча моддий техник жихатдан таъминланган..
Савдо ташкилотчиси ўзаро тузилган хамкорлик шартномаси асосида хизмат кўрсатади ва келажакда ушбу шартнома самарали ҳамда хар томонлама фойдали бўлишини кафолатлаймиз.